Россиянинг Свердловск вилоятида мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

    Фарғона вилоятида туғилган Х.Р. фарзандлари билан оғир молиявий аҳволда қолгани сабабли амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

    Мамлакатимиз Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Свердловск вилоятида мушкул аҳволда қолган бир оиланинг беш нафар аъзоси Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

    Мамлакатимизнинг Екатеринбургдаги Бош консулхонасидан олинган маълумотларга кўра, Фарғона вилоятида туғилган юртдошимиз Х.Р. фарзандлари билан оғир молиявий аҳволда қолганлиги сабабли амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

    Маълум бўлишича, Х.Р. жорий йилнинг сентябрь ойида турмуш ўртоғи ва тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари билан вақтинча ишлаш мақсадида Свердловск вилоятига келган.

    Оила боқувчиси сифатида унинг турмуш ўртоғи Свердловск вилояти Белоярск туманида якка тартибда қурилиш фирмаларида ёлланма ишчи бўлиб ишлаган.

    Свердловск вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейд тадбири давомида оила боқувчиси Россияда бўлиш қоидасини бузганлиги сабабли қўлга олинади ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилади.

    Ўрганишлар натижасида Р.Х.нинг турмуш ўртоғи вақтинча ишлаган қурилиш фирмасида бир ойлик иш ҳақи тўланмагани аниқланди ва у иш берувчидан олиб берилди.

    Шунингдек, ҳамюртимизга ва унинг тўрт нафар вояга етмаган фарзандларига "Екатеринбург-Тошкент" авиарейсига чипта сотиб олинди.

    Ватандошларимиз 10 декабрь куни Екатеринбург шаҳридаги "Кольцово" халқаро аэропортидан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates