Адлия вазирликлари ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланган. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли дастур тўлақонли амалга оширилмай қолди.
Шу муносабат билан Р.Давлетов дастурни янгилаш, хусусан халқаро шартномалар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, “тартибга солиш гильотинаси” тамойилини қўллаш, халқаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида ягона электрон платформа ва электрон ҳужжат алмашиш тизимини яратиш, суд-экспертиза фаолияти ва юридик таълим соҳаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқа соҳалардаги тажрибани ўрганишга қаратилган тадбирлар билан бойитишни таклиф қилди.
Мулоқот давомида томонлар маълумот алмашиш учун МДҲнинг Ягона электрон платформасини яратишнинг ўзига хос жиҳатларини муҳокама қилди.
Маълумот учун: мазкур тизим лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. У ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасида самарадорлик ва маҳсулдорликни ошириш, шунингдек, МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органларининг ўзаро тезкор ҳамкорлигига қаратилган.
МДҲнинг ягона электрон платформасини яратиш ташаббуси 2020 йил декабрь ойида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган.
Конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.









