“SADA EL-BALAD”: Ўзбекистон ҳар бир фуқаросининг фаровонлиги ҳақида қайғуради

    Мисрнинг “Sada El-Balad” газетасида Ўзбекистондаги маҳалла институти, хусусан, ўзбек маҳаллаларининг жамият ривожидаги ўрни, оилалар фаровонлиги, тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида мақола чоп этилди.

    “Ўзбекистон ҳар бир фуқаросининг фаровонлиги ҳақида қайғуради” (“Uzbekistan Cares about the Welfare of Every Citizen”) сарлавҳали мақолада Ўзбекистонда Учинчи Уйғониш даврига пойдевор қўйилаётгани, шу маънода, барча соҳаларда тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётгани тилга олинади. Жумладан, мамлакатдаги янги тараққиёт ютуқларида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда бу янги тузилма атрофига бирлашиб, фаолиятини ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда бошлаган маҳаллаларнинг ўрни ҳақида сўз боради.

    “Ушбу вазирлик орқали жойларда муаммоларни ҳал қилишнинг интеграциялашган ва самарали вертикал тизими яратилган. Бу ташаббуслар биргина мақсадга – шу юртда яшаётган халқларнинг фаровонлигини таъминлашга қаратилган. Хусусан, қийин вазиятларда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя этиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу борадаги муҳим қадам ва янги иш усули сифатида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳудудларда “Темир дафтар” тизими яратилгани ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни аниқлаш ва уларга ёрдам бериш имконини бермоқда”, деб ёзади нашр.

    Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар таълим-тарбияси учун йирик миқдорда маблағ ажратилаётгани эътироф этилади. Бу жиҳатлар, айниқса, пандемия шароитида яққол кўзга ташлангани, мураккаб вазиятда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, коронавирус юқтирган беморларга бепул ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги чора-тадбирлар мазмун-моҳияти баён қилинган.

    “Сардоба” сув омборида юз берган техноген офат оқибатида жабрланганларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Давлат тадбирнинг энг муҳим босқичида ўзининг инсонпарварлик қудратини намойиш эта олди. Бу фуқароларига келажакка умид, олдинга дадил қадам ташлашга туртки берди”, дейилади мақолада.

    Мақолада Ўзбекистонда болалар соғлом ривожланиши, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига катта эътибор қаратилаётгани билан ҳам танишиш мумкин.

    “Бир сўз билан айтганда, бу эзгу ишлар Ўзбекистонда аҳолининг барча қатламлари, айниқса, эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш муҳим масалага айлангани, давлат ҳар бир фуқаро манфаатлари учун қайғураётганининг амалий тасдиғидир. Зеро, инсон қадр-қиммати эъзозланадиган мамлакатда фаровонлик ва энг муҳими, тинчлик ҳукм суради”, деб хулоса қилади “Sada El-Balad” газетаси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates