Давлат активларини бошқариш агентлиги мазкур бинонинг эгалик ҳуқуқи Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигидан олиб қўйилгани тўғрисида гаплар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Қайд этилишича, “Матбуот уйи” бино ва иншоотларини сотилиши назарда тутилмаган ва ЎзА мазкур бинони ягона балансда сақловчиси ҳисобланади.
Ҳозирги кунда “Матбуот уйи” биносида демонтаж ишлари якунига етиб, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.
Шунингдек, “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудудда қисқа муддатларда замонавий “Медиа шаҳарча” ташкил этилиб, барча даврий босма нашрларнинг таҳририятлари мазкур бинога жойлаштирилади.