Фарғона вилояти “Туягум” МФЙда истиқомат қилувчи Шуҳратжон Рустамов 2002 йилдан буён турли хил ноёб қушларни парваришлаш билан шуғулланиб келмоқда. Дастлаб атиги 4 бош қуш билан иш бошлаган тадбиркор бугунги кунда 12 турдан ортиқ, 2 минг 500 бошдан зиёд қушни парваришлаб, оилавий даромадини йўлга қўйган.
“Маҳалламизда 50 дан ортиқ хонадон қуш парвариши билан шуғулланади. Бу йўналиш маҳалламизда “драйвер лойиҳа” сифатида танлаб олинган. Маслаҳат сўраб келганларга, қизиққанларга ёрдам бериб келяпман”, – дейди Шуҳратжон Рустамов.
Тадбиркорнинг келгусидаги режалари катта. У қушлар савдосига ихтисослашган дўкон очишни мақсад қилган. Ушбу дўконда нафақат турли хил қушлар, балки уларга зарур бўлган маҳсулотлар яъни озуқа, витамин ва гигиена воситалари, қафаслар сотилиши кўзда тутилган. Шу орқали янги иш ўринларини яратиш ҳам режалаштирилган.








