баннер
21 апр 2025
19:26

    ЎзЖОКУдаги Наврўз тадбири уч авлод журналистлари учун мулоқот майдони бўлди

    Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида «Бибихоним ЎзЖОКУда» номли Наврўз байрами бўлиб ўтди.

    Байрамнинг очилиши ректор табриги, биринчи чиқишлар ва шарқ маданий мероси ҳамда аёл нозиклигини ифодаловчи Бибихонимнинг тадбир марказига кириб келиши билан ўтди.

    Шунингдек, тадбир доирасида 15 та давлатнинг миллий бурчаклари, анъанавий таомлар фестивали, халқ ўйинлари, куй-қўшиқлар, рақслар ва жонли мулоқот ташкил этилди.

    Президент матбуот котиби Шерзод Асадов мазкур тадбирда меҳмон бўлганидан мамнун эканлигини ёзди.

    "Тадбир доирасида бадиий саҳна чиқишлари, миллий таомлар, маданий кўргазмалар, мусиқий дастурлар ҳамда қардош мамлакатлар ва яқин ҳамкорларимиз маданиятига бағишланган экспозициялар билан танишдик.
    Самимий ва байрамона муҳитда устоз-журналистлар, соҳа фахрийлари, университет жамоаси ҳамда талабалар билан суҳбатлашдик.
    Бундай тадбирлар тарихимиз ва бой маданиятимизга бўлган ҳурмат, миллий анъаналаримизни асраб-авайлаш руҳини юксалтириш билан бирга, авлодлар ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлаш, тажрибали журналистлар ва соҳага кириб келаётган ёшлар учун мулоқот майдони сифатида ҳам катта аҳамиятга эга", — деб ёзади Шерзод Асадов.

    Ушбу тадбирда университет учун қадрли меҳмонлар иштирок этишди:

    — Шерзод Асадов — Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби;

    — Конгратбай Шарипов — Олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

    — Аҳмед Фаруқ жаноблари —Покистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси;

    — Муҳаммад Манирул Ислом жаноблари — Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси;

    — Покистон, Туркия, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихоналари вакиллари;

    — Қозоғистон ва Қирғизистон маданият марказлари вакиллари;

    — Абдусаид Кўчимов — УзА Миллий ахборот агентлиги директори;

    — Салим Дониёров — «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари бош муҳаррири ҳамда ЎзЖОКУ раҳбарияти ва талабалари ҳамда бошқа азиз меҳмонлар.

    «Бибихоним ЎзЖОКУда» байрами баҳор янгиланишининг, маданий бойликнинг ва халқаро дўстликнинг ҳақиқий рамзига айланди!

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech