Саида Мирзиёева “Намуна” ва “Ҳасти Имом” арт-резиденцияларнинг очилиш маросимида қатнашди

    Шу йилнинг 3 октябрь куни Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси дастлабки рўйхатига киритилган “Намуна” ва “Ҳасти Имом” тарихий маҳаллаларида арт-резиденцияларнинг очилиш маросимида қатнашди.

    Ушбу тарихий арт-резиденциялар Тошкентнинг маданий меросини асраб-авайлаш ва ижодий муҳитини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир, — дейди Саида Мирзиёева

    Лойиҳа Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ҳамда бошқа мамлакатларнинг ижодкор ва ҳунармандларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

    Арт-резиденция тажриба алмашиш, маданиятлараро мулоқот ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш платформасига айланади.