Мутахассислар Бухоро шаҳрида бўлиб, у ердаги тарихий обидаларни ва техноген омиллар сабаб авария ҳолатига келиб қолган маданий мерос объектларини реставрация қилиш ишларини бошлаб юборишган.
Қайтадан чирой бахш этиши лозим бўлган маданий мерос объектларини юқори технологик усуллардан фойдаланган ҳолда шикаст етказмасдан қайта тиклашга алоҳида эътибор қаратилади. Реставраторларнинг таъкидлашича, бу жараёнга қурилиш давридан-да кўпроқ вақт керак бўлади.