Гордион археологик ёдгорлиги ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига кирди

    Туризм 20 сентябр 2023 729

    Гордион Туркиядан рўйхатга киритилган 20-мерос объекти сифатида рўйхатга олинди.

    Туркиянинг пойтахти Анқарадаги Гордион археологик ёдгорлиги, ЮНEСКО Жаҳон мероси қўмитасининг Саудия Арабистони Қироллигининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган 45-кенгайтирилган йиғилишида, “ЮНEСКО Умумжаҳон мероси рўйхати”га киритилди. 18 сентябрь куни Гордион, Туркиядан рўйхатга киритилган 20-мерос объекти сифатида рўйхатга олинди.

    ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси конвенциясида қадимий Гордион шаҳри “темир давридаги мустақил қироллик Фригиянинг қадимий пойтахти харобаларини ўз ичига олган кўп қатламли антик аҳоли пункти” сифатида тавсифланади. ЮНEСКО қўшимча қилишича: "Маконда олиб борилган археологик қазишмалар ва тадқиқотлар Фригия маданияти ва иқтисодиётини ёритиб турадиган қурилиш техникаси, фазовий тузилмалар, мудофаа иншоотлари ва ингументация амалиётларини ҳужжатлаштирадиган кўплаб қолдиқларни аниқлади".

    Анқаранинг Пўлатли туманида жойлашган Гордион қадимий шаҳри, Онадўли ерларида из қолдирган бой цивилизациянинг яққол далилидир. Фавқулодда умуминсоний қадриятлари билан Онадўли тарихига ойдинлик киритган шаҳар Шарқ ва Ғарб кесишган асосий нуқтадир.

    Гордион посёлкасидаги турар-жой эрта бронза даври (милоддан аввалги 2500 йиллар) дан далолат беради. Қадимги шаҳар ва унинг атрофида 4500 йил давомида узлуксиз инсонларнинг ҳаёт кечириши Гордионни дунёдаги энг узоқ йиллардан буён аҳоли пунктларига эга ноёб манзиллар қаторига қўяди. Минтақанинг турли цивилизациялар учун жозибадорлигини Онадўлидаги муҳим савдо йўлларидаги стратегик жойлашуви, Цангариос (ҳозирги Сакаря) дарёсининг мўл-кўл сув ресурслари ва қишлоқ хўжалигига яроқли катта унумдор ерлар каби омиллар билан боғлаш мумкин.

    Гордион тарихига назар

    Гордион милоддан аввалги ХII асрда Хет империясининг қулаши билан юксалган Фригиянинг сиёсий ва маданий пойтахти сифатида танилган. Шу сабабли, бу тарихий ривожланиш ҳақида тушунчага эга бўлиш учун жуда муҳим шаҳар ҳисобланади. Фригия Йўли билан ташриф буюрувчилар энди Фригияликларнинг босиб ўтган изидан юришлари мумкин.

    Фригия давридаги монументал бинолар Гордион ландшафтида ўчмас из қолдирди. Илк Фригия қалъасининг бинолари ва шаҳар ҳукмдорларининг қабристонлари, ҳатто бугунги кунда ҳам дастлаб мўлжалланган таъсирга эга: Фригия элитасининг ақл бовар қилмайдиган қудрати ва ҳокимиятини намойиш этиш. Бу ҳудуд бир вақтлар қирол Мидас ҳукмронлиги остида бўлган. Гордиондаги Буюк Тумул ёки Қирол Мидас қабри учинчи энг катта қабристон ҳисобланиб, ундаги дафн хонаси дунёда сақланиб қолган энг қадимий ёғоч бино саналади.

    Гордион атрофидаги яхши сақланиб қолган деворлар ва монументал бинолар бугунги кунда Фригияликлар тарихи бўйлаб ақл бовар қилмайдиган саёҳатни таклиф қилсада, минтақадаги Гордион музейида қазишмалардан ҳайратланарли қисмлар ҳам мавжуд. У ҳар бир даврни характерли мисоллар билан ифодаловчи хронологик кўринишини кўрсатади. Осори-атиқалар сирасига: илк темир даврига оид қўлда ясалган сопол идишлар, илк Фригия даврига оид темир асбоблар, четдан олиб келинган қадимий сопол идишлар ва буюмлар киради. Сайёҳлар Гордионда топилган муҳр ва тангалар мисолларини ҳам кўришлари мумкин.

    Туркиянинг мерос объектлари ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган

    1. Кападокиянинг Гўреме миллий боғи ва қоя ҳудудлари
    2. Дивриğи Улуғ масжиди ва касалхонаси
    3. Истанбулнинг тарихий ҳудудлари
    4. Хаттуса: Хетт пойтахти
    5. Немрут тоғи
    6. Иераполис-Памуккале
    7. Ксантос-Летун
    8. Сафранболу шаҳри
    9. Троя археологик ёдгорлиги
    10. Селимие масжиди ва ижтимоий мажмуаси
    11. Неолит ​​давридаги Чаталҳўюк
    12. Бурса ва Жумаликизик: Усмонли империясининг туғилиши
    13. Бергама ва унинг кўп қатламли маданий ландшафти
    14. Диярбакир қалъаси ва Ҳевсел боғлари маданий манзараси
    15. Эфес
    16. Ани археологик ёдгорлиги
    17. Афродизиялар
    18. Гўбекли Тепа
    19. Арслантепа тепалиги
    20. Аргентина
    21. Ўрта аср Онадўлисининг ёғоч гипостил масжидлари
    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates