Бухородаги тарихий обидалар атрофида транспорт ҳаракати чекланмоқда

    Чекловлар сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли хавфсизлигига таҳдид солаётгани билан боғлиқ.

    Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланмоқда. Бу ҳақида ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

    Қайд этилишича, мазкур жойларга йўл ҳаракат хавфсизлик бошқармаси томонидан огоҳлантирувчи йўл белгилари ўрнатилмоқда. Эндиликда мотоцикл, скутер ва бошқа автотранспортларда ҳаракатни тақиқловчи йўл белгилари бор жойда ҳаракатланиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

    Автомобилларнинг мазкур ҳудудда ҳаракатланишига автомобилларнинг қатнови тарихий меросга зарар етказиши, қолаверса, бу ҳудудда ҳаракатланаётган кўплаб сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли вакилларига хавф туғдириши мумкинлиги сабаб қилиб кўрсатилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates