Оксфорд — Буюк Британиядаги етакчи олий таълим муассасаларидан бири бўлиб, у Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари факультети доирасида ўзбек ва қадимий ўзбек (чиғатой) тилларини ўқув дастурига киритган илк университет ҳисобланади.
Мирзиёева ўз нутқида Оксфордни глобал мулоқотлар учун энг муносиб жой сифатида таъкидлаб, шундай деди:
"Ўзбекистон узоқ йиллар ёпиқ давлат бўлиб келган. Бугун эса у илм-фан, технология, тараққиёт ва энг асосийси — мулоқот учун очиқ мамлакат."
Саида Мирзиёева аёлларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, оилавий зўравонликни жиноят деб баҳолаш, шунингдек, аёлларни руҳлантириш ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини мустаҳкамлаш йўлидаги ташаббуслари учун Оксфорд университети мукофоти билан тақдирланди.
Тадбирда Оксфорддаги Wolfson коллежи президенти сир Тим Ҳитчинс, Лордлар палатаси аъзоси лорд Малcолм Бруcэ, профессор Николай Синай, Оксфорд мери Луиза Уптон ва университет олимлари иштирок этди.








