Салкам 47 миллиард сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2023 йилнинг 9 ойи давомида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 11 444 та мурожаат келиб тушган.

    Мазкур ариза ва шикоятларнинг 10 007 таси, яъни 87,4 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 46 миллард 832 миллион 879 минг 309 сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

    Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан келиб тушган 124 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 8 миллард 880 миллион 895 минг 791 сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

    Бундан ташқари, фуқаролардан тушган жами 33 та мурожаат юзасидан назорат органларига тегишли мурожаатлар йўлланиб, ижобий ҳал этилиши натижасида, истеъмолчилар фойдасига 156 миллион 514 минг 289 сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.

    Истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг:

    4135 таси (36,1%) – савдо;

    1427 таси (12,5%) – газ таъминоти;

    1343 таси (11,7%) – электр таъминоти;

    517 таси (4,5%) – сув таъминоти;

    938 таси (8,2%) – коммунал хизмат;

    251 таси (2,2%) – соғлиқни сақлаш;

    706 таси (6,2%) – хизмат кўрсатиш (сервис);

    252 таси (2,2%) – транспорт;

    274 таси (2,4%) – алоқа (ва интернет);

    1601 таси (14,0%) эса бошқа соҳаларга тўғри келади.

    Маълумот учун: Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2018 йилда Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International) аъзолигига қабул қилинган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates