Самарқанд лимонлари дунё бозорида ўз харидорларини топмоқда

    Самарқанд вилоятидан хорижга умумий қиймати 99,5 минг АҚШ доллари бўлган қарийб 80 тоннадан зиёд лимон маҳсулотлари экспорт қилинган.

    Республикамизда лимончилик соҳасини ислоҳ қилиш, лимонзорлар майдонини янада кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмини кўпайтиришга эришилмоқда. Бугун бободеҳқонларимиз томонидан етиштирилаётган лимонларнинг хорижда ҳам харидорлари сони ортиб бормоқда.

    Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Самарқанд вилоятидан хорижга умумий қиймати 99,5 минг АҚШ доллари бўлган қарийб 80 тоннадан зиёд лимон маҳсулотлари экспорт қилинган.

    Бу кўрсатгичда экспортчи корхоналарнинг улуши юқори бўлиб, вилоятда етиштирилган лимонлар бугун дунё бозорида ўз харидорларини топмоқда. Айниқас, Самарқанд лимонларини Россия, Афғонистон ва Қозоғистон каби давлатларнинг савдо расталарида кўришингиз мумкин.