З.Мирзаев: қайсидир хонадонда сизнинг ёрдамингизга муҳтож беморлар бор. Улар ҳаётга ташна, шифокорнинг маслаҳатига эҳтиёжи катта

    Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев Тошкент тиббиёт академиясининг битирувчи курс талабалари билан учрашди.

    Вилоятдаги барча туман ҳокимлари иштирок этган мулоқот кун тартибидан талабаларни иш билан таъминлаш масаласи ўрин олди.

    Ҳоким Жанубий Корея ва Россия билан ўрнатилган ҳамкорлик доирасида вилоят мутахассисларининг бандлигини таъминлаш ҳамда малакасини ошириш тизими кун сайин такомиллашаётганини таъкидлади.

    Шунингдек, беморлар билан тўғридан-тўғри ишлайдиган замонавий кадрларни қўллаб-қувватлаш ва уларга муносиб шароит яратиб бериш истагида эканини, вилоятда ишлаш имкони бор талабаларни 6-курсдан ишга қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

    — Тажрибам давомида касбига муносиб кўплаб шифокорларни кўрдим. Сиз ҳам уларнинг сафида бўлишингизга ишонаман, — деди вилоят ҳокими. — Одамларда касалликка қарши иммунитет шакллантиришимиз учун бўлажак шифокорлар замонавий билимлардан ташқари инсон билан мулоқот қилиб, дардини кўзидан англаб олиш малакасини эгаллаган бўлиши керак. Яхши биламан: қайсидир хонадонда сизнинг ёрдамингизга муҳтож беморлар бор. Улар ҳаётга ташна, шифокорнинг маслаҳатига эҳтиёжи катта. Шунинг учун ҳам бу ерда учрашиб турибмиз.

    Учрашувда аҳоли орасида авж олаётган айрим ижтимоий касалликлар ва уларнинг олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, эндокрин ва юрак қонтомир касалликлари кўпайиб бораётгани, бу соҳа учун мутахассисларга эҳтиёж юқорилиги таъкидланди.

    — Биз соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш орқали бу муаммоларни ҳал қилишимиз мумкин, — деди З.Мирзаев. — Бунинг учун аҳолига тўғри маслаҳат берадиган, намуна бўладиган, бор илмини, кўникма ва малакасини аҳоли саломатлиги учун сарфлашга тайёр, фидойи шифокорлар зарур.

    Битирувчилар ишга жойлашиш, уй-жой ва иқтисодий таъминот юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди, дейилади Тошкент тиббиёт академияси ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates