Самарқанд ва Челябинск кўп қиррали ҳамкорликни кучайтиради

    Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги делегациянинг Россиянинг Челябинск губерниясига хизмат сафари ташкил этилди.

    Ташриф доирасида Челябинск губернатори Алексей Текслер ва Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар саноат, туризм ва таълим соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

    Челябинск губернияси Россиянинг барча ҳудудлари орасида Ўзбекистонга хом ашё ва энергия ресурслари бўлмаган маҳсулотлар экспорт ҳажми бўйича Москвадан кейин иккинчи ўринда туриши таъкидланди. Шунингдек, Жанубий Уралда тўққиз мингдан ортиқ саноат корхоналари фаолият юритаётгани, ҳудудда автомобилсозлик саноати жадал ривожланаётгани ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда етакчи эканлиги қайд этилди.

    Челябинск губернатори енгил саноат соҳасида мато ва аксессуарлар етказиб бериш бўйича ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди.

    Мулоқот чоғида, шунингдек, сайёҳлик йўналишига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Челябинск ва Самарқанд ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш имкониятлари бўйича фикр алмашилди.

    Томонлар Челябинск губернияси ва Самарқанд вилояти ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик шартномасини имзолаш тўғрисида келишиб олдилар.

    Бундан ташқари, самарқандлик тадбиркорлар ва маҳаллий ишбилармонлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида «B2B» форматидаги учрашувлар ташкил этилди. Музокаралар якунида икки томонлама савдо-иқтисодий шерикликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор битимлар имзоланди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates