Самарқанд халқаро аэропорти 2023 йилнинг биринчи ярмида тарихий рекордни янгилади ва қарийб 440 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатди.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 121,4 фоизга ёки 241 080 йўловчига кўп.
Йўловчилар оқимининг кўпайиши етакчи ташувчиларнинг самарадорлигини ошириш ва янги шерикларни жалб қилиш билан боғлиқ: 2023 йилда Самарқанд аэропортидан 2 та хорижий авиакомпания (Jazeera Airways, A/K Pobeda) ва Ўзбекистоннинг янги минтақавий авиакомпанияси Silk Avia парвозларни Тошкент, Бухоро ва Урганч шахарларга парвозларни амалга оширмоқда.
Йўловчи оқимининг асосий ўсиши халқаро йўналишларга тўғри келди: ушбу рейсларда қарийб 394 минг йўловчиларга (+116,9%) хизмат кўрсатилди. Самарқанддан Москва, Истанбул, Санкт-Петербург, Дубай ва Абу-Дабига парвозлар 2023 йилнинг биринчи ярмида энг машҳур бўлди.