Тадбирда Шэньси провинцияси губернатори ўринбосари Ван Хайпен, «Zhejiang Loong Airlines» авиакомпанияси президенти Гао Инчжань, Циан халқаро аэропорти бош директори Тан Шаофей, Хитой шимоли-ғарбий минтақаси фуқаро авиацияси маъмурияти раҳбари ўринбосари Ниу Цзюньмин ва Ўзбекистон элчихонаси вакиллари нутқ сўзлаб, Сиан -Самарқанд -Сиань йўналишида амалга ошириладиган мазкур парвознинг аҳамиятига атрофлича тўхталиб ўтдилар.
Маросимда Хитойнинг 20 га яқин сайёҳлик компаниялари, 30 га яқин маданият ва туризм соҳаси ҳамда 10 дан зиёд оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Циандаги хорижий дипломатия ваэколатхоналари ходимлари иштирок этди.
Меҳмонларга сўнгги йилларда Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти ҳақида батафсил сўзлаб берилди.
Айни вақтга келиб, икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сони ҳафтасига 20 тага етказилганлиги билдирилди.
Ушбу парвозлар «Uzbekistan Airways», «Zhejiang Loong Airlines» «China Southern Airlines» авиакомпаниялари томонидан йўлга қўйилган бўлиб, амалга оширилаётган рейслар Пекин -Тошкент ўртасида 7 та, Урумчи -Тошкент ўртасида 5 та, Сиань -Тошкент ўртасида 3 та, Ченду-Тошкент ўртасида 3 та ва Сиань -Самарқанд ўртасида 2 та эканлиги маълум қилинди.
Тадбир сўнггида Хитой томони билан мазкур йўналишдаги тизимли ишларни изчил давом эттиришга хусусан, соҳага оид шартномавий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштирган ҳолда яқин келажакда икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сонини ҳафтасига 100 тага етказишга келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.