Самарқанд халқаро аэропорти ойлик йўловчи ташиш бўйича тарихий рекорддан ошиб кетди

    Самарқанд халқаро аэропортини бошқарувчи AIR MARAKANDA компанияси 2023 йил сентябрь ойида Самарқанд аэропортининг тарихида биринчи бора бир ойда 100 мингдан ортиқ йўловчига, яъни 101 357 кишига хизмат кўрсатди.

    Рекорд ойда йўловчилар ташишнинг юқори даражаси айнан халқаро йўналишларда кузатилмоқда. Энг талабгор парвозларга Самарқанддан Москва, Истанбул, Санкт-Петербург, Абу-Даби ва Дубайга қатнайдиган рейслар кирди. Ушбу авиақатновлардан фойдаланган йўловчиларнинг умумий сони 92 184 кишини ташкил этди (2022 йил сентябрига нисбатан +172,7%).

    Маҳаллий ҳаво йўлларида сентябрь ойидаги йўловчи ташиш ҳажми 9 173 йўловчини ташкил этди (2022 йил сентябрга нисбатан +125,6 %). Тошкент - энг кўп фойдаланиладиган маҳаллий йўналишга айланди.

    Таъкидлаш жоизки, Самарқанд халқаро аэропорти 2023 йилнинг биринчи уч чорагида 715 132 йўловчини қабул қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 123,3% ёки 394 818 кишига кўпдир. Аэропортнинг тарихида бундай кўрсаткичлар умуман қайд этилмаган. Ижобий ривожланиш амалдаги ташувчиларнинг рейслари сонининг кўпайиши ва янги ҳамкорларни жалб қилиш билан боғлиқ.

    2023 йил бошидан буён Самарқанд халқаро аэропорти маршрут тармоғини кенгайтириб, атиги 9 ой ичида Самарқанддан 7 та ички ва 19 та халқаро йўналишларда парвозлар амалга оширилди. Улардан Тел-Авив, Жидда, Қувайт, Минералние Води, Уфа ва Самара, Мадина илк бора йўлга қўйилди.

    Айтиш жоизки, AIR MARAKANDA асосий стратегик йўналишларга, хусусан: халқаро авиация хавфсизлиги талабларига риоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳисса қўшадиган чора-тадбирларни амалга ошириш, аэропорт инфратузилмасини модернизация қилиш, йўловчиларга хизмат кўрсатишни яхшилашга алоҳида эътибор беради.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates