Тадбирда вилоятдаги қайта ишловчи корхоналарнинг тайёр маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилади.
Шунингдек, помидор уруғлари, навлари, унинг поясидан фойдаланиш усуллари ва афзалликлари бўйича кўргазмали маҳсулотлар тайёрлаш, помидор кўчатларини ўтқазиш ва парваришлаш усуллари намойиш этилади.
Тадбирда помидор уруғлари, навларини кўпайтириш, уни етиштириш ҳамда ҳосилдорликни ошириш усуллари, турли зараркунандалардан ҳимоя қилиш технологиясини тақдимотини ўтказиш, сотиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи маҳаллий ва хорижий тадбиркорларни ҳамда туристларни помидор сайлига жалб қилиш режалаштрилган.