Қайд этилишича, ҳолат шу йилнинг 29 апрель куни Пастдарғом тумани Қўшқудуқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳамда туманнинг 83-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, Самарқанд шаҳрида яшовчи 2007 й.т. фуқаро Э.Б. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, шу мактабнинг 11-синф ўқувчиларини уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат бўйича Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2007 й.т. фуқаро Э.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







