Самарқандда 3 та айиқ аҳолининг қўй молларига ҳужум қилди

    Ижтимоий тармоқларда Ургут тумани "Сойғус" МФЙ ҳудудига 3 та айиқ келиб, маҳаллий аҳолини қўй молларига ҳужум қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Бу ҳақда Самарқанд вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

    Аниқланишича, ушбу ҳолат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари чегарасида жойлашган Кункўрмас довонининг Қашқадарё вилояти ҳудудида содир бўлган. Сув сатҳидан 2500-2700 метр баландликдаги ушбу ёввойи табиатга тегишли бўлган айиқларнинг яшаш манзилида Ургут тумани "Сойғус" МФЙнинг чўпонлари ижара асосида мол қўйларини боқиб келишаётганда ноёб тур ҳисобланган Ўрта Осиё қўнғир айиқлари тўрт бош эчкини еб қўйган.

    Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, 2 кун аввал кечаси айиқлар "Сойғус" МФЙга 2-3 километр яқинликдаги тоғ бағрида ўсувчи мевали дарахтларни ейиш учун тушиб келган.

    Ҳозирда тегишли мутахассислар томонидан ҳолат назоратга олиниб ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда. Айиқларнинг ҳужуми оқибатида маҳаллий аҳолига ва айиқларга зарар етмаган.

    Мазкур ҳолат Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва унинг Ургут тумани инспекцияси давлат инспекторлари томонидан тезкор тартибда назоратга олинди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates