22 апр 2025
13:44

    Зарафшон дарёсида ноқонуний қум-шағал қазилиши оқибатида табиатга 100 млрдан зиёд зарар етказилган

    Самарқанд вилояти Экология бошқармаси томонидан вилоят ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси бўйида ноқонуний қум-шағал қазилишининг олдини олишга қаратилган назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

    Вилояти Экология бошқармасининг хабар беришича, вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси бўйидан охирги 6 ой давомида ноқонуний қум-шағал қазилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган назорат тадбирларида 8 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.

    Ушбу ҳуқуқбузарлар томонидан эса, табиий обʼектларга жами 105 миллиард 521 миллион 903 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлган.

    Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарликлар учун қонуний чора кўриш мақсадида, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилган.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech