Самарқандда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди: ҳайдовчи ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиши мумкин

    Ижтимоий тармоқларда пиёдалар йўлаги орқали йўлни кесиб ўтаётган кишиларни Lacetti машинаси катта тезликда келиб уриб юборгани акс этган видео тарқади.

    Видеотасвирда кўриш мумкинки, автомобиллар пиёдалар йўлаги олдида бошқа бир автомобиль тўхтаб турибди. Аёллар, бир неча ёш болаларини олиб ўтаётир. Lacetti катта тезликда келиб уларни уриб юбориб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган.

    Самарқанд ИИБ матбуот хизмати воқеа 11 апрель куни соат 20:00 ларда Самарқанд шаҳри «Нурли йўл» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Рудакий кўчасида содир бўлганини маълум қилди. Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган шахс бошқарувида бўлган Lacetti пиёдалар ўтиш йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган фуқароларни уриб юборган.

    Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага етказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

    Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

    Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates