Самарқандда эшак гўштини сотиш билан шуғулланиб келган шахс аниқланди

    Воқеа-ҳодисалар 11 март 2025 865

    Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида каналга салкам 10-15 та эшакни сўйиб ташлаб кетилганлиги ҳақида хабарлар тарқалиб жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Ҳолат вилоят Экология бошқармаси томонидан ўрганилди.

    Қайд этилишича, ушбу ҳолат Каттақўрғон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан ўрганилган.

    Маълум бўлишича, мазкур ҳолат Каттақўрғон тумани «Шўрак» қишлоғида яшовчи фуқаро томонидан хонадонида кушхона ташкил этиб, бир неча эшакларни сўйиб, гўштини сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.

    Ҳозирда мазкур ҳолат тўлиқ бартараф этилиб, кушхона фаолиятига чек қўйилди. Ноқонуний фаолият юзасидан эса, қонуний чора қўриш мақсадида баённомалар тузилиб, тегишли идоралар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates