Янгиободдаги собиқ уран конида рекултивация ишлари якунланди — Экология вазирлиги

    Тошкент вилояти Янгиобод туманидаги собиқ уран конида рекультивация ишлари якунланди, деб хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.

    Қайд этилишича, бир гуруҳ масъуллардан иборат Давлат ҳайъат аъзолари Тошкент вилояти Янгиобод туманидаги собиқ уран конига ташриф буюрди.

    Ташриф давомида ишчи гуруҳ Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан Янгиобод уран конлари объектларини рекултивация қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан танишди.

    Маълумот учун, Янгиобод объектидаги ишлар 2024 йил февраль ойидан бошланган. Бунда ҳудудда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли вакиллари ва тегишли ташкилотлар билан маслаҳатлашилган. Бугунги кунга қадар рекултивация қилинган майдонлар геодезик тасвирга олинган, 850 м узунликдаги кириш йўллари қурилган, объектнинг барча участкасида бетон ва ғишт қурилмалари ҳамда темир-бетон конструкциялари бузилиб, зарарланган бетон қолдиқларини йўқ қилиш учун сақлаш жойи (полигон) барпо қилинган.

    Ўрганиш давомида, шунингдек, ҳудудда ер усти сувларини дренажлаш тизими қурилгани, шахта ва штольня (кончиликда фойдаланиш учун ер юзасига чиқиш йўли бўлган, горизонталь ёки қия қазилган кон иншооти) ёпилгани, шахта дренажларини инфильтрация (суюқлик ёки газнинг ғовак, ёриқ ва бошқа кичик бўшлиқлар орқали қаттиқ жинс ёки тупроққа кириб бориши) қилиш учун траншея (керакли узунликда қазилган чуқурлик) ҳосил қилингани, кўмилган қолдиқлар ва ювилган рудалар устига қоплама ўрнатилгани маълум бўлди. Қолаверса, участкалар бўйлаб дарё қирғоқлари ҳимоя чоралари билан таъминланган, зарарланган қатлам устига ҳимоя қатлами ётқизилган, штольнядан чиқаётган чиқинди сув учун диаметри 1000 мм бўлган полипропилен қувурлар ётқизилган.

    Бундан ташқари, уран конларини зарарсизлантиришда самарали ишлар амалга оширилганлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик чораларига амал қилинаётганлиги алоҳида таъкидланди. Лойиҳа доирасида қилинган ишлар бўйича маҳаллий аҳоли вакиллари билан ҳам учрашув ўтказилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

    Маълумот учун, ЕТТБ билан Тошкент вилоятидаги Янгиобод ва Наманган вилоятидаги Чоркесар-2 уран конлари объектларини рекултивация қилиш тўғрисида қиймати 9 миллион евро бўлган грант битими имзоланган. Бу лойиҳа Янгиобод ва Чоркесар ҳудудларидаги радиоактив нурланишни йўқотиб, хавфсиз ҳудудга айлантириш ва бу орқали аҳоли саломатлигини яхшилашга қаратилган. Ушбу лойиҳа доирасида Чоркесар-2 собиқ уран конида рекултивация ишлари 2024 йил август ойида якунланган бўлиб, барча керакли чора-тадбирлар амалга оширилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates