Маданий тадбир мамлакатимиз элчихонаси кўмагида, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги ва Венгрия Миллий кино институти томонидан ташкил этилмоқда.
Анжуман доирасида ўзбек киноси мухлислари меҳрини қозонган "Илҳақ", "Фариданинг икки минг қўшиғи" ва яқинда премьераси бўлиб ўтган "Уй" ва "Пандемия" бадиий фильмлари намойиш этилади.
Тадбирда Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев бошчилигидаги юртимиз киноижодкорлари делегацияси иштирок этади.
Будапештлик томошабинлар эътиборига ҳавола қилиниши кутилаётган ўзбек фильмлари Кинематография агентлиги буюртмаси асосида билан суратга олинган. Ушбу фильмлар шу кунга қадар Туркия, Хитой, Беларусь, Россия ва бошқа мамлакат кинотеатрларида намойиш этилган. Бундан ташқари, халқаро кинофестивалларда иштирок этган.