“Амир Баҳодир Ялангтўш” фильми премьераси бўлиб ўтди

    Самарқанддаги “Мўжиза” амфитеатрида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Эзгу фильм” студияси томонидан яратилган “Амир Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильмининг премераси ўтказилди.

    Тадбирнинг расмий очилиш қисмида Агентлик директори Фирдавс Абдухолиқов, вилоят ҳокими Эркин Турдимов, Агентлик директори ўринбосари Шуҳрат Ризаев, тарих фанлари доктори Эркин Мусурмонов сўзга чиқди.

    Шунингдек, фильмнинг ижодий жамоаси аъзолари: продюсер Зафар Йўлдошев, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, сценарий муаллифлари Ҳасан Тошхўжаев (ва Жаҳонгир Аҳмедов), актёрлар Ҳабибулла Низомов, Боир Холмирзаев, Матёқуб Матчоновлар томошабинларга таништирилди. Ундан кейин «Амир Баҳодир Ялангтўш» тарихий-бадиий фильмининг Самарқанд шаҳридаги кенг жамоатчилик учун намойиши ўтказилди.

    Кинокартинада буюк сардор, Регистон мажмуаси бунёдкори, Самарқандга ҳокимлик қилган саркарда Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли ва фаолияти ҳикоя қилинади. Амир Ялангтўш аввало моҳир ҳарбий саркарда эди. У Бухоро хонлигининг икки сулола даврида ҳам барча ҳарбий юришларда иштирок этган, йирик ғалабаларни қўлга киритган. Аммо унинг Абдуллахон давридаги ҳарбий юришлари ҳақида кўп нарса маълум эмас.

    Лекин Аштархонийлар давлатининг мустаҳкамлиги, чегаралар дахлсизлиги, ташқи душманларнинг тажовузларига қарши туришда Низомиддин Ялангтўшнинг хизмати буюкдир.

    30 май, пайшанба куни Тошкент шаҳрида ҳам «Амир Баҳодир Ялангтўш» фильмининг катта премьераси ўтказилиши режалаштирилган.

    Зуҳра МEЛИБОЕВА,

    талаба

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates