Раъно Шодиева ШҲТ давлатлари кинофестивалида “Энг яхши актриса” деб топилди

    Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида "Мени кутгин" номли янги халқаро кинолойиҳа илк бор суратга олиниши режалаштирилмоқда.

    Хитойнинг Чунсин шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар кинофестивали бўлиб ўтди. Қувонарлиси, мазкур фестивалда ўзбек режиссёри Аюб Шаҳобиддиновнинг "Баҳорни қувиб" фильми "Энг яхши актриса" номинациясида ғолиб деб топилди. Фильмда бош ролни таниқли актриса Раъно Шодиева ижро этган.

    Шунингдек, кинофестиваль доирасида ШҲТга аъзо давлатларнинг кино соҳасидаги ҳамкорлиги масалаларига бағишланган махсус форум ҳам ташкил этилди.

    Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар кино соҳаси раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди. Кино соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, биргаликда янги ко-продукция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва бу ҳамкорликни тизимли равишда ташкил этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

    Форумда сўзга чиққан Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев анжуман иштирокчиларига Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида илк бор суратга олиниши режалаштирилаётган "Мени кутгин" номли янги халқаро кинолойиҳа ҳақида ҳам маълумот тақдим этилди.

    Тадбир якунида Ўзбекистон томони қўшма кинолойиҳаларни яратиш ва келгусида ШҲТ маконида кенг қамровли ҳамкорликни амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади.

    Бугун ушбу нуфузли фестивалда совриндор бўлган Ўзбекистон делегацияси аъзолари Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates