Самарқандда “Ўзбекистон хазиналари” фильми суратга олинмоқда

    Мазкур фильм “National Geographic” телеканали орқали эфирга узатилиши режалаштирилган.

    Буюк Британиянинг «SandStone Productions Ltd» компанияси томонидан Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий меросини жаҳон жамоатчилигига танитиш мақсадида “Ўзбекистон хазиналари” номли ҳужжатли фильм ишлаб чиқилмоқда.

    Мазкур фильм “National Geographic” телеканали орқали эфирга узатилиши режалаштирилган.

    Таниқли тарихчи ва телебошловчи Беттани Хюз раҳбарлигидаги ижодий жамоа тасвирга олиш ишларини Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятларида бошлаб, ҳозирда Самарқанд шаҳрида давом эттирмоқда.

    Ижодий гуруҳ вилоятимизнинг юксак туризм салоҳияти, бетакрор тарихий обидалари, миллий анъаналари ҳамда маданий мерос объектларини экран орқали намойиш этишни мақсад қилган.

    — Самарқанд бой тарихга эга шаҳар, — дейди Беттани Хюз. — Хусусан, Регистон майдони, Шоҳи Зинда мажмуаси, Амир Темур мақбараси каби масканлар нафақат Ўзбекистон, балки бутун инсоният меросининг муҳим қисми саналади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates