1 июн куни кинотеатрларда болалар учун бепул фильмлар қўйилади

    Кинематография агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ва Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда Халқаро болалар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтади.

    Тадбир “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида ўтказилади.

    Тадбир доирасида республика бўйлаб барча кинотеатр ва Ёшлар ижод саройларида Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ҳамкорлигида болалар учун суратга олинган “Парининг совғаси” ва “Қуёш таъми” фильмлари намойиши ташкил этилади.

    Фильмлар, шунингдек, пойтахтдаги Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ҳам икки тилда (ўзбек ва рус) тақдим этилади. Шу билан бирга, ёш томошабинлар учун қизиқарли савол-жавоб ўйинлари, мультфильм қаҳрамонлари иштирокида шоу-дастурлар ҳам ташкил этилиб, ғолибларга махсус совғалар топширилади.

    Маълумот учун, “Парининг совғаси” фильми Россияда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр Фарҳод Маҳмудов режиссёрлигида суратга олинган. Ушбу фильм 6 ёшдан катта бўлган болалар аудиториясига мўлжалланган бўлиб, эртак жанридаги картина ҳисобланади.

    “Қуёш таъми” фильми эса, “Спутник Восток Продакшн” кинокомпанияси билан ҳамкорликда суратга олинган. Фильм оилавий фентези жанрида яратилган бўлиб, унда Ўзбекистонга сафари чоғида ғаройиб саргузаштлар иштирокчисига айланган москвалик оддий оила ҳақида ҳикоя қилинади. Унда актриса ва режиссёр Елена Полякова рол ижро қилган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates