Ўтказилган тезкор тадбир давомида 1974 йилда туғилган Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Ф.З. 1991 йилда туғилган пахтачилик М.И.нинг ишончига кириб, келгусида интим хизматлар кўрсатишда фойдаланиш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнатишни режалаштираётганлиги аниқланиб, Ф.З. Самарқанд халқаро аэропортида авиация хавфсизлигига текширувдан ўтказилаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб, Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишини қўзғатиш режалаштирилмоқда.









