Бухорода чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган онага ҳукм ўқилди

    Ижтимоий ҳаёт 18 июн 2025 803

    Бухоро вилоятида бир ойлик чақалоғини 10 миллион сўмга сотмоқчи бўлган онага суд ҳукми ўқилди.

    Олий суднинг хабар беришича, Н. К. бухоролик таниши билан бирга яшаб, 2024 йил июнь ойида Туркияга ишлаш мақсадида кетади ва 2024 йил август ойида хорижий давлатдан қайтиб келиб, шу ойда қиз фарзандини дунёга келтиради. У яна ишлаш мақсадида Туркияга кетишни режалаштиради ва бунинг учун фарзандини сотмоқчи бўлади.

    Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг 4 сентябрь куни ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Н. К. ўзининг 2024 йил 21 августда туғилган фарзандини 10 миллион сўмга сотиб, вояга етмаган фарзандини сотганлиги бўйича тилхат ёзиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Айбдор аёлнинг қилмиши нафақат ўзининг кўрсатмаси, балки пулларни кўздан кечириш, кимёвий ишлов бериш ва ёзиб олинган овозлар, воқеа жойини кўздан кечириш ҳамда ашёвий далилларни олиб қўйиш ҳақидаги баённома, экспертиза хулосаси ва гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланди.

    Суд томонидан Н. К. Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates