Тошкент вилоятида 35 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Тошкент вилояти ИИББ, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда Оҳангарон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда фуқаронинг одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди.

    Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда Янгийўл шаҳрида яшовчи 1990 й.т. аёл (Ш.Ч.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган Сергели туманида яшовчи 33 ёшли аёл (М.А.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Россия Федерациясининг Москва шаҳрига шаҳвоний экспулатация — фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

    Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, одам савдоси жиноятини содир қилганлар 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates