Самарқандда овқати талаб даражасида бўлмаган боғчанинг ошпази ва муассаса раҳбари ишдан олинди

    Таълим 2 июн 2023 1439

    Жорий йилнинг 1 июн куни ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги боғчаларнинг бирида болаларга берилаётган овқат талаб даражасида эмаслиги билан боғлиқ тасвирлар тарқади.

    Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.

    Таъкидланишича, воқеа 2023 йил 30 май куни тушлик пайтида содир бўлган. Ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам тушлик учун ажратилган таомномада кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотларидан тўлиқ фойдаланилмагани аниқланган.

    Ишчи гуруҳ аъзолари ҳолатни танқид қилиб, жараённи тасвирга олаётганида боғча ошпази тарбияланувчининг онасига нисбатан қўпол хатти-ҳаракатлар қилган. Шундан сўнг, ошпазнинг ҳаракатлари ноўрин деб топилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

    Ҳозирда ташкилот директори билан тузилган меҳнат шартномасини ҳам бекор қилиш юзасидан ҳужжатлар тайёрланмоқда. Шунингдек, ташкилотнинг тегишли масъулларига интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича ҳужжатлар ҳуқуқий марказга хулоса олиш учун тақдим этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates