Самарқандда содир бўлган оммавий жанжал акс видеога изоҳ берилди

    Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида оммавий жанжал содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати мазкур видеога изоҳ берди. 

    Унга кўра, ҳолат жорий ийлнинг 21 апрель куни соат 13:30 да Каттақўрғон тумани “Полвонтепа” маҳалласи ҳудудидан ўтган М-37 автомобил йўлининг Тошкент—Бухоро йўналиши пиёдалар ҳаракатланиш йўлида содир бўлган. A.A., Х.Б., И.A.лар ҳамда И.Ф. келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолган.

    Жанжал оқибатида фуқаро Х.Б. тан жароҳати олиб, Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 22 апрель куни Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates