Самарқандда "Ёшлар дафтари"га киритилган ўқувчилар хорижий тилларни бепул ўқиш имкониятига эга бўлди

    Кейинги авлод 3 ноябр 2022 1053

    Хорижий тилларни оммалаштириш агентлиги ташаббуси билан Самарқандда «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчилар хорижий тилларни бепул ўқиш имкониятига эга бўлди.

    Сўнгги йилларда чет тилларини ўқитиш стандартларини оммалаштириш ва хорижий тил ўқитувчиларнинг савиясини оширишга тобора кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳаси ривожи учун турли вазифалар қўйилган бўлиб, уларнинг асосий мақсади таълим даражаси ва кўламини ошириш, турли чет тилларни ўрганиш жараёнини замонавий ўқув-методик қўлланмалар орқали осонлаштиришдан иборат.

    Хорижий тилларини ўрганишни оммалаштириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий вакиллик раҳбари Муҳаммадхон Солиев ёшлар дафтарига киритилган ёшларга инглиз тилини ўрганишда қандай турдаги замонавий ўқув қўлланмалардан фойдаланиш ҳақида бир қатор тавсиялар бериб ўтди ва улардан бир нечтаси ўқувчиларга тақдим этилди. Асосий тил кўникмаларини самарали ўзлаштириш учун видеолар, фильмлар, кўнгилочар дастурлар ва бошқа контентларни инглиз тилида томоша қилиш фойдали эканлиги ва тилни ўзлаштириш самарадорлиги сезиларли даражада яхшиланиши тушунтирилди.

    — Ёшлар дафтарига киритилган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларга алоҳида эътибор қаратишимиз зарур. Айниқса бугунги кунда чет тилларини ёшлар орасида оммалаштириш уларнинг тилга бўлган қизиқишини ошириш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Зеро, бирор чет тилини ўрганар эканмиз, шу билан бир қаторда ўша миллатни, унинг тарихини ва урф-одатларини ўрганамиз. Бу эса ўз ўрнида албатта ўқувчиларнинг дунёқараши ва теран фикрлашини сезиларли даражада ўзгартиради, — дейди Агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий вакиллик раҳбари Муҳаммадхон Солиев.

    Шунингдек, ўқувчиларга инглиз тили бўйича ўтказиладиган халқаро имтиҳонлар ҳақида маълумот ва уларни топшириш тўғрисида йўл-йўриқлар олишди. Ёшлар ўртасида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш ва уларни мукаммал даражада ўзлаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, таълимнинг барча босқичларида тан олинган дастурлар ва ўқув қўлланмаларини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича амалий ва назарий билимлар берилди ва ёшлар дафтарига киритилган ўқувчилар ҳамда «темир дафтар»га киритилган оила фарзандлари учун ўзлари истаган хорижий тил имтиҳони учун бепул курсларда таълим олиш ва имтиҳонни бепул топшириш имконияти яратилмоқда.

    Жумладан, тажриба синов тариқасида Самарқанд шаҳридаги энг йирик ва нуфузли ўқув марказларидан бири Innovative Centre нодавлат таълим муассасаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди ва аллақачон 10 га яқин ёшлар хорижий тил дарсларидан бепул сабоқ олишмоқда.

    Шундан сўнг, агентлик ташаббуси билан ўқувчилар билимини баҳолаш ва синовлардан ўтказиш учун претест синов тестлари ўтказилди ва барча қатнашчи ўқувчиларга агентлик томонидан совғалар берилди.

    Фирдавс Жамилов,

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

    Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг

    Самарқанд вилоят ҳудудий вакиллик медиа-волонтёри.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates