Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади

    2024 йилнинг 10, 11, 12, 13 апрель кунлари «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

    Мазкур қўшимча поездлар «Рамазон Ҳайити» байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўйилмоқда.

    Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

    775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши

    Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26

    776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши

    Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

    ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: eticket.railway.uz