баннер
13 мар 2025
13:41

    Санъаткорларга жамоат жойларда ортиқча салбий ҳаракатлар қилмаслик тушунтирилди

    Маданият вазирлигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, диний қўмита вакиллари ҳамда хонандалар иштирокида «Санъаткор одоби» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

    Унда санъаткорларга диний сиёсат концепцияси каби ҳужжатлар бўйича тушунтириш берилди. Шунингдек, йиғилишда концерт-томоша фаолияти учун лицензия талаб ва шартлари ҳамда муаллифлик ҳуқуқи каби масалалар ҳақида ҳам сўз юритилди.

    Хабарга кўра, йиғилишда ўзбек санъаткорларининг маънавий-маданий фаолияти, «Санъаткор одоб-ахлоқи», «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси» мазмуни, шунингдек санъаткорларнинг концерт-томоша фаолияти учун лицензия талаб ва шартлари ҳамда муаллифлик ҳуқуқи каби масалалар муҳокама қилинган. Мажлисда шунингдек, «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони ва бир қанча низомлар юзасидан тушунтириш берилган.

    «Йиғилиш давомида «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда санъаткорларнинг мажбурий талабларга риоя қилиши ҳамда асосий лицензия талабларида ижрочиларнинг «концерт-томоша соҳасида у ёки бу динни тарғиб қилмаслик» масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Бундан ташқари, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, дабдабабозлик, шоҳона ҳаётни кўз-кўз қилмаслик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик, жамоат жойларида, атрофдагилар эътиборини тортувчи ортиқча салбий ҳаракатлар қилмаслик кераклигини таъкидлаган.

    Шу билан бирга, йиғилишда куй-қўшиқларнинг мазмунига эътибор қаратиш, муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларига ҳам тўхталиб ўтилган. Хонандаларга ўз ижодлари давомида ватанга муҳаббат, садоқат, ватанпарварлик руҳидаги қўшиқларни кўпайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодга намуна бўлишлари зарурлиги урғуланди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech