баннер
13 мар 2025
13:38

    Амир Темурнинг оила аъзолари истиқомат қилган мажмуа реставрация қилинмоқда

    Самарқанд шаҳрининг эски шаҳар қисмида, Регистон майдони яқинида “Дари-занжир“ маҳалласи жойлашган Амир Темур ва темурийларнинг яқин қариндошлари, кейинчалик эса руҳоният вакиллари ва уларнинг оила аъзолари истиқомат қилган ёдгорлик реставрация қилинмоқда.

    Қайд этилишича, мажмуанинг умумий майдони 70,13 квадрат метр, у 2024 йил тўлиқ давлат муҳофазага олиниб, реставрация ишлари олиб борилган. “Дари-Занжир“ ёдгорлигининг устини ёпиш ва ташқи қисмини реставрация қилиш ишлари учун 415 млн. сўм маблағ сарфланган. Ҳозирда объектнинг ички қисмида реставрация ва консервация ишлари давом этмоқда. Тез орада мажмуа сайёҳлар учун ўз эшикларини яна қайта очади.

    Маълумот учун, 2024 йил давоми Маданий мерос агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан 20 та маданий мерос объектида таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилди. Айни пайтга қадар 5 та объектда реставрация ишлари тўлиқ якунланиб фойдаланишга топширилган.

    Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида жойлашган «Дари-Занжир» мажмуаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4-октабрдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 846-сонли қарори асосида Маданий мерос миллий рўйхатига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган объект ҳисобланади.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech