Санэпидқўмитанинг айрим мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан компьютер техникаларини харид қилишда қонунчилик бузилишлари аниқланган.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан компьютер техникаларини харид қилишда аниқланган қонунбузилишлари бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан компьютер техникаларини харид қилишда қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолатини ўрганди.

    Аниқланишича, "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонунда товарларнинг қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан юқори миқдорни ташкил этганда тендер ўтказилиши белгиланган бўлсада, қўмита мансабдор шахслари тендер савдоларини ўтказмаслик мақсадида қонун талабларига зид равишда харидлар ҳажмини қисмларга бўлиш орқали аукцион савдоларини ўтказган.

    Шунингдек, ғолиб деб топилган корхоналардан ҳужжатларда кўрсатилган параметрларга нисбатан қуйи даражадаги ноутбуклар 158 млн сўмга, бошқа компьютер жиҳозлари 243 млн сўмга қиммат нархларда харид қилинган.

    Ўрганиш давомида тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates