Санэпидқўмитанинг Янгиқўрғон туман бўлимида ўлчов воситаларининг муддати ўтганлиги аниқланди

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги инспекциясининг Наманган вилояти инспекторлари томонидан Янгиқўрғон туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида давлат назорати ўтказилди.

    Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.

    Ўтказилган назорат текширувларда Янгиқўрғон туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида ўтказилган текширув даврида 86 дона ўлчаш ва синаш воситаларидан 78 донасини метрологик текширувдан ўтказиш муддатлари ўтганлиги аниқланди.

    Бу билан, Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисида”ги Қонуннинг 16-20-моддаси талаби бузилган.

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғига нисбатан маъмурий чора кўрилди, 78 дона ўлчаш ва синаш воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича кўрсатма берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates