"Бўзсув" каналига чиқинди ташлаган масъул ходимга чора кўрилди

    "Бўзсув" канали қирғоқларини мустаҳкамлаш мақсадида канал қирғоғини чиқинди аралаш тупроқ билан тўлдирган масъул ходим жаримага тортилди.

    Бу ҳақда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази хабар берди.

    Қайд этилишича, Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказига "Бўзсув" канали ва унинг қирғоқлари чиқиндихонага айланаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган.

    Мурожаатга асосан марказнинг Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Учтепа тумани инспекторлари, Тошкент шаҳар ҳудудий филиали ҳамда Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлими масъуллари томонидан ушбу ҳолат ўрганилди.

    Жараёнда канал қирғоқларида чиқиндилар мавжудлиги ва қаровсиз ҳолатга келганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси ходимлари жалб қилинганда, "Бўзсув" канали қирғоқларини мустаҳкамлаш мақсадида соз тупроқ билан тўлдирилганда тупроқ орасида қурилиш чиқиндилари бўлганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Каналлар бошқармаси масъул ходими М.Т. исмли шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК.нинг 91¹-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда жаримага тортилди.

    Шунингдек, "Бўзсув" канали қирғоқлари чиқиндилардан тозаланиб, кузги мавсумда дарахт кўчатларини экиш мажбурияти юклатилганлигини маълум қиламиз, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates