Ушбу мусобақада ўз имкониятини синовдан ўтказаётган Санжар Файзиев иштирокини саралаш баҳсларидан бошлади. Теннисчимиз саралашнинг илк учрашувида туркиялик Эгри Киркинга қарши кортга чиқди. Бир соату 24 дақиқа давом этган баҳсда Файзиев рақибини 6/4, 6/3 ҳисобида мағлуб этди.
Спортчимизнинг асосий тўрга йўлланма берадиган босқичдаги рақиби америкалик Эмилио Нава бўлади. Айни пайтда Файзиев АТР рейтингида 625, Нава эса 365-ўринни эгаллаб турибди.










