Аввал хабар берганимиздек, “Bo'zatov FEST” ёшлар овози танловининг республика босқичи жорий йилнинг 10-15 май кунларида Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтмоқда.
Бугун,11 май куни Нукус шаҳрида қурилган махсус павилонда Ёшлар овози фестивалининг финал босқичига старт берилди. Бахшичилик йўналишида 10-30 ёшгача бўлган 31 нафар иштирокилар ўз иқтидорларини намойиш этди.
- Тўғрисини айтадиган бўлсам, бугун мен учун жуда қувончли ва шу билан бирга жуда ҳам масъулиятли кун бўлди. Бахшичилик йўналишидаги ижроимни тугатанимдан сўнг, залдаги томошабинларнинг олқишларидан кўнглим тоғдек кўтарлиди. Демак, мен унчалик ҳам ёмон куйламадим. Айниқса, онажонимнинг кўзларидан оқган қувонч ёшларини кўриб, шу танловда ғолиб бўлишни жуда истадим... Нима бўлганда ҳам бу танлов ҳаётимда туб бир бурилиш ясади. Уни ташкил қилган ташкилотчиларга катта рахмат, - дейди қорақолпоғистонлик танлов иштирокчиси Аширбек Қўзибоев.
Ҳа, “Bo'zatov FEST” ёшлар овози танловининг республика босқичи бу йил ҳам ўз ғолибларини муносиб саралашига ишонамиз.
Зеро, заргар зар қадрини билганидек, танлов иштирокчиларининг чиқишларини ҳакамлар ҳайъати аъзолари, Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Исмоил Жалилов каби бир қанча халқимиз ардоқлаган севимли санъаткорлар жамоаси саралаб бормоқда.
Яқин кунларда танлов қатнашчиларидан, энг иқтидорлилари, яъни ёш юлдузлар кашф қилинади. Шундай экан бўлажак ғолибларни, Бўзатовнинг махсус шоҳсупаси тўридан жой эгаллашига ҳам саноқли кунлар қолди.,
Яна шуни маълумот ўрнида қайд этиб ўтмоқчимиз-ки, танлов иштиркчилари, 12 май куни опера, 13 майда анъанавий ижрочилик, 14 майда эса эстрада йўналишида ўз истеъдодларини намойиш этадилар.
Гуличеҳра ДУРДИЕВА,
“Янги Ўзбекистон” мухбири










