Сардобаликларга сайёр тартибдаги давлат хизмати

    Ижтимоий ҳаёт 12 июл 2021 1187

    Сардоба сув тошқинидан жабр кўрган 90 ёшли Бобоқул бобога давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди.

    2020 йил 1 майда юз берган Сардоба сув омбори тошқини узоқ йиллар сардобаликларнинг ёдидан чиқмаслиги аниқ. Тошқинга қадар Бобоқул бобо ҳам кенг-мўл ҳовли уйда яшарди. Ҳовлиси обод, кўрган кишининг ҳавасини келтирарди. Аммо сув тошқинида уй-жойи сувга оқиб кетди.

    Орадан вақт ўтиб, маҳаллада кўпқаватли шинам ва бежирим уйлар қуриб битказилди. Тошқиндан жабр кўрган аҳоли уй билан таъминланди. Бобоқул бобо уч хонали янги хонадонга эга бўлди. Туман ДХМ ходимлари Бобоқул бобо Норбоевдан яшаб турган хонадонининг кадастр паспортини расмийлаштириш учун аризани сайёр тартибда қабул қилди.

    Аслида маҳаллаларда кўрсатилаётган сайёр хизматлар замирида ҳам аҳолига қулай имконият яратиш, бу каби тадбирлар Бобоқул бобо каби кекса фуқароларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилаётгани қувонарлидир асосий мақсад қилиб олинган, деб хабар беради ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates