Янги кузатувлар давомида олимлар илгари номаълум бўлган 28 та табиий йўлдошни аниқлашди, шундан сўнг уларнинг умумий сони 118 тага етди.
Британия Колумбияси университети олимлари CFHT телескопи ёрдамида тадқиқот олиб боришди. Улар даставвал назарий жиҳатдан Сатурннинг тартибсиз йўлдошларининг номаълум катта гуруҳи мавжудлигини тахмин қилишди. Кейин эса сайёра яқинида бир неча ўнлаб йўлдошлар аниқланди.
Олимларнинг таъкидлашича, диаметри бир километргача бўлган бир неча минг кичик табиий йўлдошлар ҳам Сатурн атрофида айланиши мумкин. Халқаро астрономия иттифоқининг Кичик сайёралар маркази вакилларининг таъкидлашича, уларни аниқлаш жуда қийин, деб хабар беради mir24.tv.









