Олимларнинг таъкидлашича, TESS телескопи орқали узатилган маълумотлар Ердаги телескоплардан олинган архив кузатувлари билан тасдиқланган. Янги экзосайёра ўз юлдузи атрофида 4,2 кунлик давр билан айланади. Сайёранинг бир томони доимо юлдузга қараган, эҳтимол, у иссиқ лава билан қопланган.
Сайёра Ерникига ўхшаш радиусга эга ва Қуёшга ўхшаш юлдуз атрофида айланади. Юлдуз тахминан Қуёшникига ўхшаш ўлчамга эга, аммо унга қараганда анча ёшроқ. Унинг ёши тахминан 400 миллион йилни ташкил этади. Юлдуз Қуёшдан тахминан 73 ёруғлик йили узоқликда жойлашган, деб хабар беради mir24.tv.
Астрономларнинг таъкидлашича, HD 63433d энг кичик ёш экзосайёрадир.