TESS телескопи томонидан аниқланган TOI-715b радиуси тахминан 1,55 Ер радиусига эга ва Қуёш тизимидан тахминан 137 ёруғлик йили масофасида жойлашган. М типидаги юлдуз атрофида айланиши бор-йўғи 19 кун давом этади.
Сайёра Ер оладиган қуёш радиациясининг 0,42-0,842 қисмини олиши мумкин бўлган ҳудудда жойлашган. Бундай миқдордаги энергияни оладиган ҳар қандай сайёра юлдуздан узоқлигидан қатъи назар, яшашга яроқли ҳудудда бўлади, деб хабар беради lenta.ru.