Саудия Арабистони билан ижтимоий ҳимоя соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ар-Риёд шаҳрида Подшоҳ Салмон инсонпарварлик ва гуманитар ёрдам маркази раҳбари Абдулла ар-Робия билан учрашди.

    Марказнинг Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилаётган дастурлардаги иштироки юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, Ўзбекистон аҳолисининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун очиқ юрак жарроҳлиги ва стентлар ўрнатиш бўйича қиймати 3 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates