Саудия Арабистони компаниялари мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига катта қизиқиш билдирди

    Бизнес 11 январ 2024 492

    Ўзбекистоннинг Жиддадаги бош консули Нодиржон Турғунов Саудия Арабистонининг «Muhaidib Group» компанияси раиси ўринбосари Эмад бин Абдулқодир ал-Муҳайдиб ва «UFMC» компанияси бошқарув директори Тариқ ал-Шуваимий ал-Жаммаз билан музокаралар ўтказди.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этиш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар экспортини ошириш ва маҳаллий корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашувда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    «Muhaidib Group» компанияси раиси ўринбосари Эмад бин Абдулқодир ўз навбатида, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда мева-сабзавотлар, қуруқ мевалар ва ёнғоқ маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш бўйича катта тажриба тўплангани ва бу маҳсулотларни экспорт қилиш учун етарлича салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

    «Ўзбекистонда етиштирилган мевалар ўз сифати ва таъми жиҳатидан араб бозорлари эътиборини тортмоқда, — деди у. — Биз экологик сифатли маҳсулотлар ва «соғлом овқатланиш» дастури доирасида Подшоҳликка қуруқ мевалар, бодом, ёнғоқлар ва каштан, шунингдек, буғдой ва дон маҳсулотларини Ўзбекистондан сотиб олишга тайёрмиз. Бугунги кунда, Саудия Арабистонида қайта ишлаб қадоқланган маҳсулотлар бозори ривожланиб боряпти. Бундай турдаги маҳсулотлар юқори гигиена стандартларига жавоб бериши ҳамда харидорларнинг турли эҳтиёжларини қондира олиши туфайли истеъмолчилар томонидан ижобий кутиб олиняпти».

    Саудиянинг «UFMC» компанияси бошқарув директори Тариқ ал-Шуваимий ал-Жаммаз билан кечган мулоқотда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    «UFMC» раҳбари чорва моллари учун тайёр озуқа ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда Ўзбекистондан кепак, беда ва арпа маҳсулотларини экспорт қилиш истагини билдирди.

    «Биз Ўзбекистонда чорвачилик бўйича фермер хўжаликларини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишимиз мумкин, — деди Тариқ ал-Шуваимий ал-Жаммаз. — Шунингдек, бу ерда боқиладиган мол ва қўй гўштларини Саудия Арабистонига экспортини йўлга қўямиз».

    Бўлиб ўтган музокаралар якунида кўриб чиқилган истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларини Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан муҳокама қилиш бўйича учрашувларни ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates